Бруцеллёз — ҳайвонлардан одамларга юқадиган юқумли бактерияли касаллик. У асосан чорва ҳайвонлари орқали тарқалади.
Қайси ҳайвонлар орқали юқади?🐄Сигир,🐑 қўй ,🐐эчки,🐪туя,🐖чўчқа
❗️ Касал ҳайвонлар одамга инфекция манбаи бўлиши мумкин.
⚠️ ҚАНДАЙ ЮҚАДИ?
➡️Бруцеллёз қуйидаги ҳолатларда юқиши мумкин:
🥛 Қайнатилмаган сут ичиш
🧀 Пастеризация қилинмаган сут маҳсулотлари
🐄 Касал ҳайвонлар билан алоқа
🩸 Ҳайвон туғишида иштирок этиш
🥩 Етарлича пишмаган гўшт истеъмол қилиш
➡️Бруцеллёзнинг асосий белгилари:
🌡 Иситма
💦 Кучли терлаш
🤕 Бош оғриғи
🦴 Бўғим ва мушак оғриғи
😴 Холсизлик
🍽 Иштаҳа йўқолиши
❗️ Белгилар узоқ вақт давом этиши мумкин.
🛡 КАСАЛЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ
➡️Бруцеллёздан ҳимояланиш учун:
🥛 Фақат қайнатилган ёки пастеризация қилинган сут истеъмол қилинг
🧤 Ҳайвонлар билан ишлаганда қўлқоп кийинг
🐄 Чорва ҳайвонларини ветеринар кўригидан ўтказинг
🥩 Гўштни яхши пишириб истеъмол қилинг
🔰Сан эпид қўмита Янгиариқ туман бўлими.
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Hamda bularni ko'ring
Бруцеллёз қандай касаллик30-01-2025, 17:00
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар.3-11-2025, 16:02
Менингит – ўта юқумли касаллик бўлиб, бош ва орқа миянинг яллиғланиши билан кечади.7-03-2025, 16:10
Совуқ кунларда касал бўлмаслик учун нима қилиш керак?23-12-2025, 16:11
БОЛАЛАРНИ БАҲОР ФАСЛИДА ДИАРЕЯДАН САҚЛАШДА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛАЙЛИК!19-03-2025, 15:35











