БОЛАЛАРНИ БАҲОР ФАСЛИДА ДИАРЕЯДАН САҚЛАШДА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛАЙЛИК!
Диарея — халқ орасида ичбуруғ, ич оғриғи, ич кетиши номлари билан аталадиган хасталик ҳисобланади.
Болалар кўчадан уйга киргач ва таомланишдан аввал қўлларини совунлаб ювишни унутади. Ҳўл мева-сабзавотларни истеъмол қилишдан аввал уларни яхшилаб чайиш ҳам уларнинг хаёлига келавермайди. Оқибатда оғиз орқали организмга тушган бактерия ва вируслар ичбуруғ, дизентерия, сальмонеллёз каби ўткир юқумли ичак касалликларини қўзғатади
✅Диареядан сақланиш.
Ичбуруғни ўзбошимчалик билан даволашга уринманг. Чунки бу ҳолат вазиятни янада оғирлаштириши мумкин. Ота-оналар баҳор мавсумида болаларининг овқатланиш рациони, улар истеъмол қилаётган маҳсулотлар сифати, яроқлилиги, хавфли бактерия ва вируслардан холилигига ҳамда фарзандлари озодалилигига ниҳоятда эътиборли бўлишлари керак
Бунинг учун қуйидагиларга амал қилиш лозим;
✅қўлларни тез-тез совунлаб ювиш,
✅қайнатилган сув ичиш,
✅сабзавот ва мевалар, резаворларни ишлатишдан олдин қайнатилган сувда яхшилаб чайиш,
✅иссиқ овқат тайёрлашда гигиена қоидаларига риоя қилиш,
✅озиқ-овқат маҳсулотлари, айниқса, тез бузиладиган егуликларнинг яроқлилик муддати ва сақлаш шартлари,
✅хомашё ҳамда пиширилган таомларни алоҳида сақлаш лозим.
Бундан ташқари, чивин ва суваракларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик, уйда доимо тозаликни сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, пишириш учун фақат янги маҳсулотлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Телеграм// вебсайт

Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Hamda bularni ko'ring
Вирусли гепатит "А"10-01-2025, 11:11
Ўзингиз, яқинларингиз ва атрофдагиларни соғлом бўлишини хохласангиз грипп ва ўткир респиратор вирусли касалликка гумон қилинсангиз дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.6-01-2025, 11:58
Менингит – ўта юқумли касаллик бўлиб, бош ва орқа миянинг яллиғланиши билан кечади.7-03-2025, 16:10
БАД ёки БФҚ лар нима?6-03-2025, 10:17
Қизамиқ ва қизилча касалликлари , улар қанчалик хавфли?9-01-2025, 11:10