Ishonch telefoni
Bosh sahifa » Axborot xizmati / Bo'lim yangiliklari » Йод етишмаслиги оқибатлари

Йод етишмаслиги оқибатлари

25-03-2025, 17:17
21

Йод  микроэлементини инсон организмида қалқонсимон без гормонларининг нормал синтезланиши учун керак. Агар етарли даражада йод истеъмол қилинмаса организмда  салбий оқибатларни келтириб чиқаради.
♦️Қалқонсимон без функцияси бузилиши-гипотериоз , буқоқ (безнинг катталашиши) касалликлари
♦️Болаларда руҳий ва жисмоний ривожланиш орқада қолиши,диққатни сусайиши, хотиранинг ёмонлашиши.
♦️Иммунитетни заифлашиши- кўп касалланиш ва инфекцияларга мойиллик
♦️Асаб тизимида-депрессия ҳолатлари кайфият тушкунлиги
♦️Хомиладаги муаммолар- хомилада нуқсонлар.
♦️ Йод етишмаса, тери қурийди, терлаш, сочлар тўкилиши, қошлар сийраклашиши кузатилади.
♦️Мушаклар оғрий бошлайди
☑️Йод етишмаслигини олдини олиш учун қуйидаги  озиқ-овқат махсулотларини истеъмол қилиш лозим.
Доимо йодланган ош тузи ,денгиз махсулотлари,сут ва сут махсулотлари,гўшт,хурмо, узум, кулупнай, черника мевалари, картошка,ёнгоқ
ва албатта  Эндокринолог шифокори кўригидан ўтиб туринг.

Санэпид қўмита Янгиариқ туман бўлими.
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.