Ishonch telefoni
Bosh sahifa » Axborot xizmati / Bo'lim yangiliklari » Ўзингиз, яқинларингиз ва атрофдагиларни соғлом бўлишини хохласангиз грипп ва ўткир респиратор вирусли касалликка гумон қилинсангиз дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

Ўзингиз, яқинларингиз ва атрофдагиларни соғлом бўлишини хохласангиз грипп ва ўткир респиратор вирусли касалликка гумон қилинсангиз дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

6-01-2025, 11:58
36

🦠Грипп ва ўткир респиратор вирусли касалликлар билан оғриган барча беморлар иситма даврида албатта ётинг ва шифокорга уйга чақиринг; 
📌 касалликни оёқда ўтказманг;
🔻 шифокор маслахати ва тавсияси асосида иш тутинг;
🔻 агар бемор уй шароитида даволанса , унга алоҳида хона,идиш,сочиқ,ўрин-кўрпа ажратилиб,кам харакат қилиши лозим; 
🔻беморга қараётганлар оғизни  ниқоблар билан тўсиши ва қўлларини тез-тез совунлаб ювиб туриши керак;
🔻 бемор ётган хонани тез-тез шамоллатиб,намли тозалов ишларини ўтказиб туринг; 
🔻 кўпроқ суюқлик- қуруқ мева қайнатмалари, мева шарбатларини ичинг ва осон хазм бўладиган оқсил , витаминларга бой таомлар истеъмол қилинг;
🔻касалланган даврда жамоат жойларига борманг;
🔻йўталганда ва аксирганда оғиз бурунни рўмол билан ёпинг;
‼️Ўзбошимчалик билан даволаниш касалликнинг оғир асоратларига олиб келишини унутманг!
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.