ЛЕЙШМАНИОЗ КАСАЛЛИГИГА БЕПАРВО БЎЛМАНГ!
Лейшманиоз - сурункали, антропозооноз, трансмиссив касаллик бўлиб, тери, шиллиқ пардалар, ички органларнинг яллиғланиши билан характерланади.
🦟Касаллик инфекцияни тарқатувчи москитлар (искабтопарлар) хисобланади.
🐁🦮🦔🐆Дайди итлар, барча турдаги кемирувчилар ва ёввойи ҳайвонлар касаллик манбалари ҳисобланади. Касалликни олиб ўтувчи москитлар (искабтопарлар) қум ва уй каламушлари, сичқон, типратикан, тошбақа, жайра, тулки, қашқир, бўри инларида кўпаяди.
Аҳоли яшаш жойларида чиқинди қутилари, табиий ўғит (гунг) тўплами, ҳаробаларда учрайди. Кемирувчилар ва ёввойи ҳайвонлар инларида эгалари қонини сўриб, озиқланади, шу ерда тухум қўяди. Агар ушбу ҳайвонлар лейшманиозлар билан касалланган бўлса, уларнинг қони билан лейшманиялар искабтопар танасига ўтади.
🦟 Искабтопарлар чаққанда, лейшманиялар одамга ўтади.
👉Тери лейшманиози ва ички аъзолар висцерал лейшманиози фарқ қилинади.
Тери лейшманиозида чивин чақишидан кейин тери юзасида қизариш ,яралар пайдо бўлади.Яралар чуқурлашиб катталашади, битгандан кейин ўрнида чандиқлар қолади.
Висцерал лейшманиоз «кала-азар» деб ҳам юритилади. У сурункали кечади, ички аъзолар жиддий зарарланади; иситма хуруж қилиши, жигар ва талокнинг ниҳоятда катталашуви, анемия ва жуда ориқлаб кетиш касалликга хос аломатдир.
❗️Касалликни олдини олиш ва унга қарши курашиш тадбирлари ветеринария ва тиббиёт ходимлари томонидан ободонлаштириш бошқармалари билан биргаликда амалга оширилиши лозим. Оғир яллиғланган итлар йўқ қилинади. Ҳашаротларга қарши инсектицид дорилар қўлланилади. Уй-жой атрофидаги кемирувчилар, уларнинг уяси ва искабтопарларни йўқотиш, пашшахона тутиш, репеллентлар (ҳашаротлардан сақланиш учун баданнинг очиқ жойларига суртиладиган ва кийим-бошларга пуркаладиган кимёвий моддалар)дан фойдаланиш зарур.
‼️Энг зарур тадбирлардан бири - аҳоли яшаш жойларида санитария талабларига қатъий риоя қилиш, чиқиндилар йиғилиб қолишига йўл қўймаслик зарур.
‼️Терингиз юзасида шубҳали яралар пайдо бўлса дархол шифокорга мурожаат қилинг!

Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Hamda bularni ko'ring
Менингит – ўта юқумли касаллик бўлиб, бош ва орқа миянинг яллиғланиши билан кечади.7-03-2025, 16:10
Вирусли гепатит "А"10-01-2025, 11:11
Янгиариқ туман СЭО ва ЖС бўлими ходимлари томонидан Силлиқ тери трихофитияси чиққан касаллик ўчоқларида дезинфекция тадбирлари ўтказилди..19-12-2024, 16:19
Бруцеллёз қандай касаллик30-01-2025, 17:00
Гепатит А касаллиги тўғрисида 10 та факт!15-01-2025, 12:11