Ishonch telefoni
Bosh sahifa » Axborot xizmati / Bo'lim yangiliklari » Янгиариқ туманидаги "Хўжалар" маҳалласида дастур доирасидаги ишлар жадаллик билан бошлаб юборилди.

Янгиариқ туманидаги "Хўжалар" маҳалласида дастур доирасидаги ишлар жадаллик билан бошлаб юборилди.

22-01-2025, 10:01
42

Янгиарик туман ҳокими Зафарбек Матназаров, ишчи гуруҳи аъзолари ва сектор раҳбарлари "Хўжалар" маҳалласида бўлиб, 
“Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий қилиш бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан маҳалланинг турли қисмларини кўздан кечирдилар. 

✅Ҳудудда хизмат кўрсатиш ҳажмини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, ободонлаштириш ишларини ташкил этиш, бунда ҳар бир бино, хонадон атрофини обод қилиш, дарахтларга шакл бериш, оқлаш, ариқларни тозалаш, кўкаламзорлаштиришга алоҳида эътибор қаратиш таъкидланди. 

Шунингдек,  дастур доирасида йўл бўйидаги бекатларни таъмирлаш, қурилиши тўхтаб турган тадбиркорлик объектларини ишга туширишда амалий ёрдам кўрсатиш вазифалари белгиланган.
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.