Ishonch telefoni
Bosh sahifa » Axborot xizmati / Bo'lim yangiliklari » Ёнғинлар чиқишини олдини олиш бўйича тарғибот тадбири.

Ёнғинлар чиқишини олдини олиш бўйича тарғибот тадбири.

26-12-2024, 12:24
47
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Янгиариқ туман бўлими ходими А .Маматсапаев томонидан туман СЭО ва ЖСБ ходимлари иштирокида  ёнғинларни олдини олиш мавзусида йиғилиш ўтказилди. 
💥А.Маматсапаев ўз сўзида "Янги йил" байрами муносабати билан барча хонадонларда, кўчаларда, идора ва ташкилотларда, муассасаларда турли хилдаги безак сифатида рангли электр  ёритгичларидан фойдаланилиши, уларни ишлатишда ёнғин қоидаларига риоя этиш, иситиш печкалари, газ ва электр печларидан, катёллардан фойдаланишдаги қоидалар,қўлбола ясалган иситиш печкаларидан фойдаланмаслик, юзасидан айтиб ўтди.
💥Туман СЭО ва ЖСБ ходимлари ўзларининг қизиқтирган саволлари билан  мурожаат этишди ва саволларига ФВБ туман бўлими ходими томонидан қониқарли жавоб олишганини билдиришди.
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.